Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, мутасаддилар ҳамроҳлигида, 54-болалар боғчасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган кўрсатмалар ижроси доирасида тузилган Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан болалар боғчасининг фасади, томи, гуруҳлар, болалар майдончалари ва санитария тизимлари мукаммал таъмирланмоқда.
Болажонларни спорт машғулотларига кенг жалб этиш мақсадида футбол ва баскетбол майдончалари ҳам барпо этилди.
Маруфжон Усмонов масъулларга қурилиш ишларини сифатли қилиб, ўз вақтида бажарилиши учун барча шарт-шароитлар яратиш юзасидан вазифалар белгилаб берди.