Айни пайтда бу ерда янги оқова тармоғи ўтказилиб, тизимлар янгиланди. Таълим муассасаси биноларининг фасадлари таъмирланмоқда.
Ушбу ҳудудда истиқомат қиладиган аҳоли эътирозларига сабаб бўлган боғчанинг ташқи ҳожатхонаси ҳам янгитдан қурилмоқда ва оқова тармоғига уланмоқда.
Режада болалар майдончаларини ҳам янгилаш, гуруҳларни кўркам кўринишга келтириш назарда тутилган.
Президентимизнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида тузилган Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан бу ердаги ишлар «Агробанк» ва «Сувтаъминот» акциядорлик жамиятлари ҳомийлигида амалга оширилмоқда.