Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан бу ерда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, шу кунга қадар мактаб атрофидаги девор, мактаб бинолари, спорт зал фасадлари мукаммал таъмирланди. Мактаб ҳудудига янги асфальт қопламаси ётқизилиб, кўркам кўринишга келтирилди.
Мактаб ҳудудида ёқилғи омборхонаси, янги ҳожатхона янгитдан барпо этилди, эшик ва ромлар янгиланди.
Мактаб ўқувчилари учун ичимлик суви стационар фонтанчалар ўрнатилиб, сув босимини таъминловчи ускуналар ўрнатилди.
Айни пайтда синфхоналар ва спорт зали ички қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.