Президентимиз томонидан Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан мактабдаги муаммолар ўрганилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Шу кунга қадар мактаб фасади ва ўқув хоналари, спорт зал мукаммал таъмирланди, мактаб ҳудуди атрофида 45 метр узунликдаги ташки девор қуриб битказилди.
Айни пайтда болаларни касбга ўргатиш майдончаси қурилиши олиб борилмоқда, мактаб ҳудудини асфалтлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Мактабда қуёш панелларини ўрнатиш, воркаут майдончалари барпо этиш ҳам режалаштирилган.