Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи доирасида берилган кўрсатмалар ижроси доирасида тузилган Республика ишчи гуруҳи саъй-ҳаракатлари билан бу ерда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Тантанали маросимда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ишчи гуруҳ мутасаддилари, таълим ташкилоти тарбиячилари, болажонлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.
Маруфжон Усмонов шаҳримизда давлатимиз раҳбарининг ташрифидан сўнг амалга оширилган кенг кўламли ишлар барча раҳбарлар ва таълим соҳаси мутасаддиларига алоҳида масъулият юклашини таъкидлаб ўтди.
“Билимли ва иқтидорли ёшларни тарбиялаш билан албатта Юртбошимизни ишончини оқлаймиз”, деди шу жумладан Маруфжон Усмонов.