Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 14-давлат умумий ўрта таълим мактабида олиб борилаётган капитал таъмирлаш ва қурилиш ишлари билан танишди. Айни пайтда мактабнинг эски бинолари таъмирланиб, ҳудуд ободонлаштирилмоқда, янги йўлаклар, гулзорлар барпо этилмоқда. Мактабнинг иккита биносини бирлаштирадиган холл қурилиши ниҳоясига етмоқда.
«Дом строй комфорт» МЧЖ қурилиш корхонаси томонидан 9.5 миллиард сўмлик ишлар бажарилди.
Мактабда 200 ўринлик янги ўқув биноси, фаоллар, спорт заллари, ошхона учун мўлжалланган биноларнинг қурилиши ниҳоясига етказилмоқда.