Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 14-давлат умумий ўрта таълим мактабида бошланган капитал таъмирлаш ва қурилиш ишлари билан танишди.
Лойиҳага асосан, мактаб учун 2 янги корус қайтадан қурилади, 2 корпус холл орқали бир бирига бириктирилади. Янги спорт зали, фаоллар зали, ошхоналар барпо этилади.
Шаҳар ҳокими ишларни жадаллик билан, сифатли қилиб бажариш бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.