Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан мактабда мавжуд муаммолар ўрганилиб, ишлар кўлами белгилаб олинди.
Айни пайтда бу ерда мактаб фасади, коридорлар, синфхоналар, эшик ва ромлар, ошхона, спорт залини таъмирлаш, мактаб ҳудудидаги таъмирталаб майдонларга янги асфальт қопламасини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.