Тантанали очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошчилигида бир гуруҳ мутасаддилар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда мактаб таълимини ривожлантириш, ўқувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтиб, барчани янги ўқув маскани билан муборакбод этди.
Ҳукуматимиз қарори билан 1 миллиард 800 миллион сўм ажратилган 1-давлат умумий ўрта таълим мактабида капитал таъмирлаш ишлари бажарилиб, 680 ўринли янги бино қуриб берилди. Синфхоналар замонавий кўринишга келтирилиб, жихозланди. Мактабда янги спорт зал, ювиниш хоналари, ворк-аут майдончалари, лабораториялар ҳам фойдаланишга топширилди.
Тантанали тадбирда лойиҳалаш ва қурилиш-таъмирлаш ишларини бажарган ташкилотлар ҳам эътироф этилиб уларнинг раҳбарларига эсдалик совғалари ва Қўқон шаҳар ҳокимининг ташаккурномалари топширилди.
Мактабни кўп йиллар олдин битириб кетган ўқувчилар, айни пайтда таҳсил олаётган болаларнинг ота-оналари ҳам замонавий, қулай ва шинам мактб учун ўз миннатдорчиликларини изхор этдилар.
Мактаб ўқувчилари ҳам рахматларини ижро этган шеър ва қўшиқларда ифода этиб, фақат аъло баҳоларга ўқишни ваъда қилдилар.