Аёлни муқаддас билиш, унга алоҳида эҳтиром кўрсатиш, озод ва обод юртимиз келажаги бўлган ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялашдаги беқиёс ўрнини яна бир бор эътироф этиш, баркамол, оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, улар орасидаги иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган танловнинг шаҳар босқичида 77 нафар 14 ёшдан 35 ёшгача бўлган аёл-қизлар иштирок этдилар.
Танлов олдидан ташкил этилган кўргазмада ва саҳна кўринишларида иштирокчилар таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологияларини ривожлантириш ва жамоатчилик фаолиятидаги ютуқлари, миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маънавий қадриятларга юксалтириш каби йўналишларида ўз иқтидорларини намойиш этдилар.