Chor. May 22nd, 2024

Аёлни муқаддас билиш, унга алоҳида эҳтиром кўрсатиш, озод ва обод юртимиз келажаги бўлган ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялашдаги беқиёс ўрнини яна бир бор эътироф этиш, баркамол, оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, улар орасидаги иқтидорли ёшларнинг адабиёт, санъат, фан ва маданиятни ривожлантиришдаги ютуқлари, тенгдошларининг миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маънавий қадриятларга эътиқодининг юксалиши йўлидаги ибратли фаолияти, кенг кўламли ислоҳотларни жадаллаштиришдаги фаол иштирокини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган танловнинг Қўқон шаҳар босқичида 93 та қизлар иштирок этмоқдалар.

6-Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокимининг Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Нигорахон Эргашева, мутасаддилар иштирокида, иштирокчиларнинг ҳунармандчилик, таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт соҳаларида эришган ютуқларни акс этувчи кўргазмалар билан танишди.

Мусиқа ва санъат мактаби саҳнасида намойиш этилган концерт дастурида иштирокчиларнинг мусиқа ва санъат йўналишидаги иқтидорларига баҳо берилди. 7 та йўналиш бўйича танлаб олинган иштирокчилар вилоят босқичига йўлланма оладилар.