Ушбу мақсадда Қўқон шаҳар зўравонликдан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш намунали туманлараро марказида ўтказилган семинарда тушкунликка тушиб қолган аёлларни фаол ижтимоий ҳаётга қайтариш бўйича амалий кўникмалар берилди.
Интерфаол услубда ўтказилган семинарда психологик таъсирчан тарзда, ўйин ва ассоциациялар ёрдамида аёлларни ўзига бўлган ишончини уйғотиш, ҳаётини режалаштириш ва муваффақиятга эришиш услублари ўргатилди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновнинг сайъ-ҳаракатлари билан қайтадан замонавий услубда ташкил этилган марказда аёлларни реабилитация қилиш билан бир қаторда даромадли касбларга ўқитиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.