Наврўз байрами арафасида Қўқон шаҳридаги маҳаллаларда фаоллар халқимизга хос эзгу қадриятларни намоён этиб, эҳтиёжманд фуқароларга саховат кўрсатдилар.
Хусусан 22-«Парпашабоф» маҳалласи фаоллари томонидан Наврўз байрами муносабати билан ташкил этилган тадбир доирасида маҳалладаги эҳтиёжмандлар фарзандларининг суннат тўйлари ҳам ўтказиб берилди.
Тадбирга ташриф буюрган Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов барчани умумхалқ байрами билан муборакбод этиб тўй болаларга ўз совғаларини туҳфа этди.
Мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар хусусида маълумот берди.
Байрам тадбирида меҳмонлар учун дастурхон ёзилиб, бадиий дастур намойиш этилди.