Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси лекторларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи шаҳримиз мактабларида ўтказилаётган тарғибот тадбирларида иштирок этмоқдалар.
Ҳусусан, 2-давлат умумий ўрта таълим мактабида юқори синф ўқувчилари, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилар иштирокида ўтказилган тарғибот тадбирида ҳам “Тинчлик қадри” номли махсус видеоролик намойиш этилиб, миллий қадриятларимизга раҳна солаётган омиллар, ёшлар онггига таъсир ўтказиш учун амалга оширилаётган информацион ҳуружлар, мамлакатимизда дин эркинлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар, давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган тинчликпарвар сиёсат ҳусусида маълумот берилди.