Jum. Apr 19th, 2024

Ёшларни мустақил ҳаётга қуяётган илк кадамидан китобхонликка қизиқтириш, китобхонликни кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган тантанали маросимда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, келин-куёвнинг қариндош-уруқлари, дўстлар ва яқинлари ҳам иштирок этдилар.

Никоҳ қайд этилиб, ёшлар бир-бирига узук таққанларидан сўнг Маруфжон Усмонов ёшларни никоҳ тўйлари билан қутлаб, мамлакатимизда ёшларнинг дунёқарашини юксалтириш, уларни китобхонликка кенг жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди. Шундай файзли жойда бошланган ёшларнинг янги ҳаёти фақат ўзаро ишонч, эзгу амалларга бой бўлишини тилади.

Яхши ниятлар билан ёш оила Амирий кутубхонаси олдидаги яшил майдонда Қўқон ҳокими билан дарахт экиб, никоҳ маросимларини яна бир унутилмас эзгу амал билан бойитиш имконига эга бўлдилар.

Келажакда ушбу ноёб эстафетани бошқа ёшлар ҳам давом эттириб, мамлакатимизда китобхонликни кенг тарғиб этишга ҳисса қўшиши кутилмоқда.