Shan. Sen 23rd, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 28-“Ачиқкўл” маҳалласида ёшлар етакчилари ва ҳоким ёрдамчилари томонидан кўтарилган, бир қатор ёшларнинг масалаларини кўриб чиқди.

 

Шаҳар ҳокими ҳар бир фуқаро билан суҳбатда бўлиб, муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўрди. Хусусан, ҳарбий хизматга бориш истагини билдирган, лекин тиббий кўрикдан ўта олмаган фуқаро, ёшлар меҳнат гузари учун ажратилган ер майдонида автомобилларга хизмат кўрсатиш шахобчасини ташкил этиш учун ускуналар сотиб олишга кредит сўраб мурожаат қилган ёш тадбиркорнинг масалалари ижобий ҳал этилди.