Shan. May 18th, 2024

Айни пайтда маҳаллаларда ёшлар етакчилари, маҳалла мутасаддилари билан биргаликда аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, “Ёшлар дафтари” бўйича хатловларда иштирок этмоқдалар.

Сўровнома асосида ёшларнинг ижтимоий ҳолати, ишга жойлашиш, касб-ҳунар ўрганиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга бўлган иштиёқи, муаммо ва масалалари ўрганилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий этилган тизим ўзларининг муаммолари, орзу ва интилишлари билан мутасадди идораларга мурожаат этишга ботина олмаган, тушкунликка тушиб қолган ёшларнинг ҳам эшигини тақиллатиб кириб, муаммоларини аниқлаш ва ижтимоий ёрдам кўрсатишга имкон бермоқда.