Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳар касб ҳунарларга ўқитиш масканида ёшларни даромадли касбларга ўқитиш ва қайта ўқитиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Айни пайтда бу ерга Қўқон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва меҳнат бандлиги бўлими йўлланмаси асосида 100 га яқин ёшлар таҳсил олмоқдалар.
Шаҳар ҳокими касб йўналишлари сонини кўпайтириш, хизматлар билан кўппроқ фуқароларни қамраб олиш бўйича кўрсатмалар берди.
Маруфжон Усмонов бу ердаги иситиш тизими, бинонинг қишки мавсумга тайёргарлигини ҳам кўздан кечириб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.