Pay. Fev 22nd, 2024

Хусусан Шухрат Аббасов номидаги 1-инглиз тилига ихтисослаштирилган давлат умутаълим мактабида “Фозиллар шаҳри Қўқон” шиори остида ўтказилган семинарда Қўқон шаҳрининг қадимги тарихи, маданияти, санъати, ҳунармандчилиги хусусида маълумот берилди.

Синфхоналар Қўқон тарихига оид кўргазмалар билан безатилиб, маълумотлар ўқувчиларга замонавий информацион технологиялар ёрдамида аудио-визуал услубда етказилди.

Мажлислар залида адабиётшунос ва тарихчи олимлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тақдимот маросимида шаҳримиз тарихига оид саҳна кўринишлари, куй-қўшиқ ва ғазаллар ижро этилди.

Семинарга Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам ташриф буюриб, кўргазмалар билан танишди. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, таълим савиясини юксак даражага кўтариш юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди.