Ҳусусан, иқтидорли композитор, «Келажак бунёдкори» медали соҳиби, Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси аъзоси – Акмал Сафаровнинг ёшлар билан ўтказилган учрашувида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.
5-Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган учрашувда Акмал Сафаровнинг ижодий йўли, эришган ютуқлари ҳусусида маълумот берилди. Маэстро ва мусиқа мактаби тарбияланувчилари ноёб иқтидор эгаси асарларини ижро этиб, томошабинларни ҳушнуд этдилар.
Самимий мулоқот кўринишида ўтказилган учрашув сўнггида Маруфжон Усмонов Акмал Сафаровга миннатдорчилик изҳор этиб, бундай учрашувлар ёшларнинг мусиқа санъятига бўлган қизиқишларини янада ошириш ва иқтидорларини намоён этишга хизмат қилишига ишонч билдирди.