Shan. Apr 27th, 2024

Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи полковник А.К.Парпиев “Оталиққа олинган ёшлар” билан ишлаш бўйича режа дастурига ҳамда ВМ 468-сон қарори бўйича уюшмаган ёшлар билан ишлаш бўйича йўл харитаси ижроси бўйича ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш мақсадида 3-сектор худудидаги маҳаллаларда яшовчи ёшлар ўртасида спортнинг Волейбол тури бўйича ИИБ бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди.

Тадбирда 200 дан зиёд йигит ва қизлардан ташкил топган ёшлардан иборат 22 та жамоалар совринли ўринлар учун баҳс олиб боришди.

Мусобақа сўнгида мусобақа ғолиблари ва фахрли ўринларни эгаллаган ёшлар, сектор раҳбари томонидан, кубок, диплом, медаллар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.