Yak. Apr 28th, 2024

Шу йил 21 февралда Президент фармони билан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури қабул қилинди. Дастурда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларни талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш бўйича кўплаб вазифалар белгиланган.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов секторлар раҳбарлари, кун тартибилаги масалаларга алоқадор масъулларга давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеослелектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, ишсиз ёшларни иш билан банд этиш, замонавий касб-ҳунарлар ва тадбиркорликка жалб этиш бўйича кўрсатмалар берди.