Sesh. Fev 27th, 2024

Қўқон шаҳридаги миллий гвардия ҳарбий қисмида ўтказилган очиқ эшиклар куни доирасида юзлаб ёшлар давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ташкил этилган ҳарбий тузилманинг жамоат тартиби ва халқимиз тинчлик-осойишталигини таъминлашдаги салоҳияти билан танишиш имконига эга бўлдилар.

Хусусан ёшларни китобхонликка қизиқтириш мақсадида ватанпарварлик руҳидаги миллий адабиётлар тақдим этилиб, ўзига ёққан сатрларни ўқиб бериш таклиф этилди.

Миллий гвардия транспорт воситалари билан яқиндан танишиб, ҳарбий қисм бўйлаб сайр этиш имкониятига эга бўлган ёшлар, айниқса ўғил болаларнинг қувончи чексиз бўлди.

Махсус операциялар тузилмаси хизматчилари томонидан кўрсатиб берилган бинолар ичида ва баландликда ҳаракатлар олиб бориш маҳорати, махсус кийим бош ва мосламалар ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва кўникмаларини намоён этди.

Қурол, аслаҳалар, алоқа воситалари, кимёвий хужум каби ҳарбий амалиётларда қўлланиладиган технологиялар, камондан ўқ отиш кўникмаларини ёшлар шахсан синаб кўриш имкониятига эга бўлдилар.

Қизиқарли ва мазмунли ўтган экскурсида десерт томоша – отлиқ ҳарбийларнинг намойиши ва ҳарбий отни миниб кўриш имконияти барча ёшлар қалбида ҳарбий ватанпарвар туйғуларни янада жўш ўрдириб, энг унутилмас тассуротларни ҳадя этди.