Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов секторлар раҳбарлари, таълим ва маҳалла тизими мутасаддилари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор бошқа масъулларга Қўқон шаҳрида истиқомат қиладиган ёшларни олий ва профессионал таълимга жалб этиш, таълим йўналишлари тарғиботини юқори савияда ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берди.
Муҳокама чоғида, шунингдек ёшларни санъат, ҳунармандчилик ва бошқа соҳалардаги салоҳиятларни намоён этиш, иқтидор эгаларини оммавий тадбирларга жалб этиш масалалари муҳокама этилди.