Yak. Sen 24th, 2023
Қўқон шаҳар ҳокими М. Усмонов

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновнинг ёшлар билан навбатдаги учрашуви ўтказилди.

Аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳрида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, мактаб битирувчиларини олий таълим муассасаларига жалб этиш чоралари кўрилмоқда.

Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан ўсиб келаётган ёш авлодни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталб ўтиб, Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Битирувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш штаби” борасида маълумот берди.

Самимий рухда ўтган учрашувда шаҳар ҳокими ёшларниннг таклифлари ва мурожаатларини тинглаб уларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.