Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон Касб-ҳунар мактабида ўқувчилар учун яратилган шароитлар, таълим ва ҳунарларга ўқитиш савиясини ўрганди.

Айни пайтда, бу ерда 872 нафар ёшлар, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган, 11 та касб ва ҳунармандчилик йўналишлари бўйича таҳсил олмоқдалар. Шаҳар ҳокими дарсхоналар ва устахоналар билан танишиб, ўқувчилар билан суҳбатда бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда ёшлар учун яратилган кенг имкониятлар хусусида тўхталиб ўтди.

Учрашув сўнггида Маруфжон Усмонов Касб-ҳунар мактабининг бир қатор иқтидорли ёшларига эсдалик совғаларини топширди.
#ozbekiston #qoqon #yoshlar #hunar #kasb #bandlik #qoqonshaharhokimi #marufusmonov