Chor. Fev 28th, 2024

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш мақсадида олға сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида Қўқон шаҳрида ёшлар ўртасида оммавий спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

 

Қўқон шаҳар ҳокимлиги. шаҳар Спортни ривожлантириш бўлими ҳамкорлигида Ўрда майдонида стол тенниси, бадминтон, шарқ яккакурашлари, гимнастика каби спорт турлари бўйича оммавий машғулотлар ўтказилмоқда.

 

Ёшларни соғлом ва бақувват қилиб вояга етказиш, улар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилаётган мусобақаларда юзлаб ёшлар фаол иштирок этмоқдалар.