Shan. Sen 23rd, 2023


Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 28-мактабда касб-ҳунар тугаракларини ташкил этиш чораларини кўрди.

Хусусан, мактаб ҳудудида олдиндан фаолият юритиб келган дурадгорлик устахонаси қошида ёшларни касбга ўқитиш маркази ташкил этиладиган бўлди.

Шаҳар ҳокими мутасаддиларга устахонани зарур жихоз ва ускуналар, кўргазмали материаллар билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Шунингдек, мактабда информацион технологиялар каби бошқа касб ва ҳунарларга ўқитишни ташкил этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилиб, ушбу масалалар бўйича масъуллар белгиланди.