Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов таълим соҳаси мутасаддилари ва иқтидорли ўқувчилар иштирокида аниқ фанларга ўқитиш даражасини юксалтириш бўйича вазифалар белгилаб берди.
Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Қахрамони, фахрий устоз Манзурахон Мадалиева, Қўқон университети ва Қўқон давлат педагогика институти ўқитувчилари, 32-математикага ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори ёшларнинг аниқ фанларга бўлган қизиқишини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар хусусида маълумот бердилар.
Тадбирда бир неча иқтидорли ўқувчилар ҳам муҳокама этилган масалалар бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.
Маруфжон Усмонов фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришган ёшларни эътироф этиб, эсдалик совғаларини топширди.