Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Yak. Sen 15th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ташкил этилган меҳнат ярмаркасида маҳаллалардаги ишсиз, тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ёшларга ишлаб чиқариш дастгоҳларини тантанали равишда топширдилар.

Маруфжон Усмонов АОКА Фарғона вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда тасдиқланган медиа-режа бўйича, давлат идораларининг очиқлик ва шаффофлигини таъминлаш принципи асосида, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакилларига шаҳримизда жорий йилда ижтимоий рўйхатларга киритилган фуқаролар билан “хонадонбай” ишлаш, камбағалликдан чиқариш бўйича олиб борилган ишлар ҳусусида маълумот берди.

Маълумот учун: меҳнат ярмаркасида 82 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди, 13 нафар ишсиз фуқаролар Марғилон қурилиш коллежидаги ўқув маркази ва Қўқон Механика заводи қошидаги инновацион ўқув марказига йўлланма асосида юборилди.

Click to listen highlighted text!