Sesh. Apr 23rd, 2024

7-Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди. Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда ёшларнинг 5 та ташаббус доирасида иқтидорларини намоён этишга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди.

 

🏆 5 та ташаббуснинг биринчи йўналиши бўйича Қўқон шаҳридаги секторлар ва маҳаллаларда ўтказилган танловларда саралаб олинган 50 нафар иштирокчилар ўзларининг иқтидорларини намойиш этиш имконига эга бўлдилар.

 

Кўрик танловнинг шаҳар босқичида муваффақиятли иштирок этган қатнашчилар вилоят босқичига йўлланма олдилар.