1-сектор раҳбари, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон касб-ҳунар мактабида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мавзусидаги йиғилишда иштирок этди.
Сектор раҳбарлари, ички ишлар идоралари мутасаддилари, маҳалла фаоллари, мактаб ўқитувчилари ҳамда ёшлар иштирокида ўтказилган йиғилишда ёшлар ўртасида жиноятларни келтириб чиқарувчи сабабларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, мактаб ўқувчиларини ҳунар ва касбга йўналтириш, битирувчи ёшларни бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка йўналтириш, маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларни китобхонликка, замонавий ахборот технологияларни ўзлаштиришга кенг жалб қилиш, ёшлар ўртасида қонунга итоаткорлик, Ватанпарварлик ғояларини кенг тарғиб этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.