Jum. Mar 29th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, маҳалла тизими, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари иштирокида ўтказилган йиғилишда мутасаддиларга ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан вазифалар белгилаб берди.

Эндиликда жиноят содир этишга мойил, белгиланган тоифаларга кирувчи ёшлар билан маҳаллаларда тизимли ишлар олиб борилади. Уларнинг ижтимоий, ҳуқуқий масалаларини ҳал этиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва маънавиятини юксалтириш чоралари кўрилади.