Jum. Iyun 14th, 2024

Хусусан, 1-давлат умумий ўрта таълим мактабида маҳалла мутасаддилари билан ҳамкорликда жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ўқувчиларга мактаб ички тартиб қоидаларини бузмаслик, ёнида тиғли жисмлар олиб юрмаслик, диний ақидапарастликдан огоҳ бўлиш, ўғирлик, жароҳат етказиш, фирибгарлик каби жиноятлар содир этмасликл, тақиқланган психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик ҳамда Ватанимизга муносиб фарзанд бўлиб улғайишлари юзасидан тавсия, тушунча ва хуқуқий билимлар берилди.