Ҳусусан, 13-давлат умумий ўрта таълим мактабида 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб, спорт мусобақалари ўтказилди.
Ёшларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, маънан етук, жисмонан соғлом келажак авлодини етиштириш мақсадида ватанпарвар куй-қўшиқлар янграб, давлат рамзларининг аҳамияти тушунтирилди.