Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, UBS университети ва Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ёшлар ўртасида она ватанга муҳаббат, Янги Ўзбекистон ғояларини кенг тарғиб этиш, билим олишга бўлган қизқишларини ошириш мақсадида ташкил этилган фестивальда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.
Тантанали тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Фарғона вилояти Кенгаши раиси Сохибжон Жумановлар фаол ёшларга Ташаккурномалар ва эсдалик совғаларини топширдилар.
Эл суйган санъаткорлар, актёр ва актрисалар, ижтимоий тармоқлар қахрамонига айланган иқтидор эгалари иштирок этган шоуда турли ёшдаги ҳамшаҳарларимиз концерт дастуридан баҳраманд бўлиб, UBS университети хусусида батафсил маълумотларга эга бўлдилар.
Концерт дастурида ватанпарварлик, ёшларни билим олишга бўлган иштиёқларини ошириш ғоялари кенг аҳоли қатламлари учун қулай бадиий услубда етказилиб, томошага йиғилган ҳамшаҳарларимизга кўтаринки кайфият баҳшида этилди.