Shan. Apr 27th, 2024

Хусусан, тарбияси оғир, профилактика инспекторлари назоратида турувчи ёшлар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотларда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари ва ёшлар тарбияси учун масъул мутасадди раҳбарлар иштирок этмоқдалар.

Бугун ички ишлар батальонида бўлиб ўтган учрашув чоғида ҳам Маруфжон Усмонов мамлакатимизда ёшларнинг салоҳиятларини намоён этиш учун яратилган кенг имкониятлар борасида маълумот бериб, ёшларни жамиятимизни фаол аъзоси бўлишга чақирди.

Шундан сўнг юзлаб ёшлар нигоҳи олдида миллий гвардия, вилоятимиздаги ҳарбий мактаблар, махсус операциялар бўлинмаларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Замонавий жангчиларнинг қурол-аслаҳалари, экипировкаси ва жисмоний тайёргарлиги хусусида тушунча бериш, ёшлар қалбида ҳарбий соҳага қизиқиш уйғотиш, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга қаратилган томошалар катта қизиқиш билан қарши олинди.

Айни пайтда батальон ҳудудида ҳарбий техника, қуроллар ва алоқа воситалари кўргазмаси ҳам ўтказилиб, ёшларга батафсил маълумотлар берилди.