Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, ёшлар тарбияси учун масъул ташкилотлар мутасаддилари иштирокида шаҳримизда 30 март куни ўтказиладиган ёшлар форуми доирасида бўлиб ўтадиган тадбирларни юқори савияда ташкил этиш масалаларини муҳокама этди.
Форумнинг мақсади-ёшларни жисмонан соғлом, маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш, илмий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга фаол жалб қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва мудофаа органлари билан биргаликда оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш бўйича ягона намунавий тажрибани шакллантиришдан иборат.
30 март куни бўлиб ўтадиган форум доирасида шаҳримизда турли маданий, маърифий ва сиёсий-ижтимоий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.