Chor. Fev 21st, 2024

Қўқон мусиқали драма театри олдидаги Фурқат боғида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” ҳаракати остида ўтказилаётган Ёшлар фестивали доирасида таниқли эстрада хонандалари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

 

Фестиваль тадбири ўтказилган Фурқат боғида Кўқон шаҳри атроф туманларининг кўргазмалари, ёшлар спорт мусобақалари, конкурс ва викториналар ташкил этилди.

 

Улкан саҳна олдида ватанпарвар шиорларни хайқириб, Ўзбекистон байроқларини ҳилпиратиб турган минглаб ёшлар қаторида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам ёшлар байрамини биргаликда нишонлади.

 

Саҳнада ижро этилдган кўшиқларда Она Ватанга садоқат, буюк аждодларимизга мухаббат, жонажон юртимиз, халқимиз ва Президентимиз учун чексиз ғурур, эртангги кунга ишонч ғоялари янгради.

\

Концерт кульминациясида отилган мушаклар барча иштирокчиларни ўзига ром этиб, унутилмас завқли кайфият баҳшида этди.