Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов «Ҳар бир ёшнинг қалби ва онги шуури учун курашамиз!» номли ёшлар фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидорларини рўёбга чиқариш мақсадида яратилган кенг имкониятлар, бешта муҳим ташаббус доирасида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ёшларнинг салоҳиятларини юксалтириш, Ватанпарварлик рухида тарбиялашга хизмат қилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Фарғона вилояти ҳарбий прокуратураси томонидан ташкил этилган фестиваль доирасида спорт мусобақалари, ошпазлик беллашувлари, китоб кўргазмалари, баддий чиқишлар намойиш этилиб, Заковат викторинаси ўтказилди.