Pay. Apr 25th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов тантанали тадбирнинг очилиш маросимига жорий йилда мактабларни тамомлаган ўқувчилар ҳамроҳлигида кириб келди. Шаҳар ҳокими ёшлар билан суҳбатда бўлиб, келажакдаги режалари билан қизиқди.

Маруфжон Усмонов ёшларга йўллаган байрам табригида мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ёшлар учун яратилган имкониятларни таъкидлаб ўтди.

30-июнь ёшлар куни муносабати билан Қўқон мусиқали драма театри майдонида ўтказилган тадбирда юзлаб ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Маруфжон Усмонов ўз фаолиятида юқори натижаларга эришган бир қатор ёшларга ташаккурномалар ва эсдалик совғаларини топширди.

Иқтидорли санъаткорлар иштирокида намойиш этилган гала-концертни майдонга йиғилган томошабинларга кўтаринки кайфият баҳшида этди.