Yak. Sen 24th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ёшларга субсидия асосида ишлаб чиқариш дастгоҳларини танатанали равишда топширди.

Ёшлар етакчиларининг тавсияларига асосан берилаётган тикув машиналари, ҳамир қориш ускуналари печлар маҳаллаларда янги иш ўринларини ташкил этиш ва тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари субсидия эгалари билан мулоқотда бўлиб, келажакдаги режалари мавжуд муаммо масалалар билан қизиқдилар.

Маҳаллалар кесимида Беш ташаббус олимпиадаси доирасида касблар танлови шаҳар босқичида совринли ўринларни эгаллаган ёшларга шаҳар ҳокимининг рағбатлантирувчи совғалари топширилди.