Yak. Sen 24th, 2023
Қўқон ҳокими Ёшлар боғида

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга Ёшлар боғидаги яшил майдонларида агротехник ишларни амалга ошириш, унумдор тупроқ билан бойитиш, боғ ҳудудини ободонлаштириш, иқлимимизга мос келадиган манзарали дарахтлар экиш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Ёшлар боғидаги аттракционларнинг созлиги депутатлар назоратига олинади.

 

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳар Кенгаши депутатлари номидан Ёшлар боғидаги аттракицонларни янгилаш, созлигини депутатлар назоратига олиш бўйича билдирилган таклифни муҳокама этди.

 

Ёшлар боғида болалар учун кичик амфитеатр барпо этилади.

 

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Иродахон Мирзаеванинг боғ ҳудудида кичик амфитеатр барпо этиш, мактабгача таълим ташкилотларида таълим олаётган иқтидорли болаларнинг бадиий намойишларини ташкил этиш бўйича таклифини муҳокама этди.