Shan. Apr 27th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов аҳоли муаммоларини “хонадонбай” ўрганиши давомида темирчилик ва технологиялар соҳасида иқтидорга эга фуқаро билан мулоқот қилди.

Дониер Селиверстов темирдан маҳсулотлар ясаш, лайфхак ва ишлаб чиқариш технологияларига қизиқади. Хонадонида турли маҳсулот ва ускуналарни ўз қўли билан ясаган. Ўтган йили Тошкент машинасозлик институтига кириб, контракт асосида таълим олишни истамаган, жорий йилда давлат гранти бўйича ўқишга киришни режалаштирмоқда.

Маруфжон Усмонов ёш иқтидор эгасининг эҳтиёжлари билан қизиқиб, ихтисослашган савдо дўконидан 7та турдаги ишлаб чиқариш ускуналарини олиб берди.

Машхўр пичоқчи уста Хасанжон Умаров билан бамаслаҳат, субсидия асосида бепул тақдим этилган ускуналар фуқаронинг иқтидорини янада ривожлантириш ва доимий даромад билан таъминлашга хизмат қилади.

“Энди барча муаммоларингизни шахсан мен билан ҳал этасиз, телефонимни ёзиб олинг”, деди Маруфжон Усмонов.