Айни пайтда, фаолияти вақтинча тўхтатилган “Буюк ипак йўли” савдо комплекси ўз фаолиятини бошлади.
Савдо дўконларидан мол-мулкини олиб чиқиб кетган тадбиркорлар расталарига қайтиб, пештахталарга юкларини термоқда.
Ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган савдо комплекслари ҳудуди тўсилиб, туташ бўлган бозорларда савдо қилиш учун шароит яратилди.
Ёнғин содир бўлган савдо комплексларидаги расталарнинг аксарияти демонтаж қилиб бўлинди ва чиқиндилар ташиб кетилмоқда.