Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, тез фурсатда «Ризқ барака» савдо комплекси ҳудудидаги расталарни демонтаж қилиб, куйинди чиқиндиларни олиб чиқиб кетишда матонат кўрсатган ҳарбийлар, миллий гвардия хизматчилари ва барча ҳашарчиларга миннатдорчилик изҳор этдилар.
Айни пайтда янги савдо комплекси бўйича лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда. Янги савдо комплексидаги расталар ўтга чидамли, замонавий қурилиш материалларидан барпо этилади.
Янги барпо этиладиган савдо маркази Фарғона водийсидаги энг чиройли ва қулай бозорларидан бири бўлиши кутилмоқда.