Chor. May 22nd, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, шаҳримиздаги идора, ташкилот ва корхоналар, маҳалла тизими мутасаддилари, жамоат ташкилотлари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган кўчат ярмаркасида Қўқон шаҳри маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, хотин-қизлар ва ёшлар вакилларининг шаҳримиз аҳолисига мурожаатини ўқиб эшиттирди.

Президентимиз ташаббуси билан дарахт экиш, яшил ҳудудларни кўпайтириш катта ҳаракатга айланмоқда. Бу мавсумда 85 миллион туп кўчат ўтқазилиши мўлжалланган. Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан ҳар бир маҳаллага 200 тадан кўчат бепул етказиб берилади.

Жорий йилнинг баҳор мавсумида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида шаҳримиз бўйлаб жами 476 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилган бўлса, куз мавсумида 326 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экиш белгиланган.

Қўқон шаҳар ҳокими “Озодлик” ҳиёбони ёнидаги майдонни шаҳримиз аҳолисига “Бепул кўчат етказиб бериш макони” деб эълон қилди.

Ярмаркани тантанали очилиш маросимида, шунингдек, нуронийлар, ёшлар ва маҳалла тизими мутасаддилари барчани акцияда фаол иштирок этишга чақирдилар.

Нуронийлар дуога қўл очиб, “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” деган олижаноб ғоя остида ўтказилаётган акцияларга Яратгандан қут-барака тилаб ният қилдилар.