Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга “Яшил макон” акциясини юқори савияда ташкил этиш, кўкаламзорлаштириш акцияларига барча идора, ташкилотлар, маҳаллалар, жамоат ташкилотлари ва аҳолини кенг жалб этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Президентимиз ташаббуси билан дарахт экиш, яшил ҳудудларни кўпайтириш катта ҳаракатга айланмоқда. Бу мавсумда 85 миллион туп кўчат ўтқазилиши мўлжалланган.
Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан ҳар бир маҳаллага 200 тадан кўчат бепул етказиб берилади. Шунингдек, 15 октябрдан барча туман ва маҳаллаларда кўчат ярмаркаси ташкил қилинади.
Қўқон шаҳрида акция доирасида, кузги мавсумда 325 мингта манзарали ва мевали дарахтлар экилади.