Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Yak. Dek 15th, 2024
Қўқон шаҳрида "Яшил макон" акциясига старт берилди

Қўқон шаҳар ҳокимлиги, маҳалла тизими мутасаддилари, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими масъуллари, Ободонлаштириш бошқармаси ишчи-хизматчилари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кузги мавсумда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Тадбир доирасида ташкил этилган кўчат ярмаркасида турли манзарали ва мевали дарахтлар таклиф этилиб, савдоси ташкил этилди.

Қўқон шаҳрида белгиланган режага асосан кузги мавсумда 376 мингтадан зиёд кўчатлар маҳаллалар, аҳоли хонадонлари, таълим муассасалари, корхона, идора, ташкилотларда экилиши белгиланган. Бугундан ушбу савобли ишлар амалга оширила бошлади.

«Яшил макон» акцияси доирасида Қўқон шаҳрида ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 458 хонадонга манзарали ва мевали дарахтлар экилиши белгиланган. Бу эса кўчатларни ўниб-ўстириб, мевасидан қўшимча даромад олиш учун ажойиб имконият.

Ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар хонадонида кўчат экишда хонадон эгалари қатори, маҳалла тизими мутасаддилари ва нуронийлар ҳам фаол иштирок этдилар.

Click to listen highlighted text!