Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов шаҳримизда Президент арчаси тадбирларига олиб борилаётган тайёргарлик ишлари билан танишиб, масъулларга байрам кунлари жамоат тартибини таъминлаш, транспорт тирбандликларининг олдини олиш, байрам тадбирларини юқори бадиий савияда ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.